Уважаемый пользователь! Вы используете устаревший браузер Internet Explorer 6.
Дальнейшее использование этого браузера влечет за собой высокий риск заражения Вашего компьютера вирусами.
Чтобы сделать пребывание в Интернете более удобным и безопасным, рекомендуем установить себе    Internet Explorer 9
Maktab hayotidan
Bosh sahifa
Forum
Sayt qoidalari
Biz bilan aloqa
Sayt xaritasi
  • Berdiyeva Gulchexra Shamsiyevnaning

    Berdiyeva Gulchexra Shamsiyevnaning ochid dars tadbiri  Batafsil..
  • 26-maktab Ko`rinishi

    26-maktab tarixi haqida   Batafsil..
  • "Xalq bilan muloqot inson mafaatlari" yili.   Batafsil..
  • Mansurova Zebo Ramazonovnaning

    Mansurova Zebo Ramazonovnaning ochid dars tadbiri  Batafsil..
Atamalat bo`yicha izlash
2018-yil
Savol-Javob
Оцените работу движка
Saytga so`ngi qo`shilganlar
    Ma`lumot joylangan vaqt:  16-03-2018, 14:39   |   Muallif:  26-maktab
    Ma`lumot joylangan vaqt:  22-12-2017, 12:00   |   Muallif:  26-maktab
    Bo`limi:  Maktab hayotidan

    O`quvchilarimizdan Maxmudov Farrux kutubxonamizning faol kitobxonlaridan

    biri . U "Mungli ko`zlar "  kitobidan olgan taasurotlarini o`z sinfdoshlari bilan

    o`rtoqlashmoqda. 


    Ma`lumot joylangan vaqt:  22-12-2017, 11:51   |   Muallif:  26-maktab
    Bo`limi:  Maktab hayotidan

    Konistitutsiya baxtimiz qomusi mavzusida maktabizida o`quvchilar bilan birgalikda o`qituvchilarimiz sinflarda darslar tashkil etishdi. ushbu darslardan lavhalar. maktabimiz o`qituvchilari o`quvchilar bilan birgalikda darsda

     
     
     
           o`qituvchi dars jarayonida

    Ma`lumot joylangan vaqt:  1-04-2017, 10:43   |   Muallif:  26-maktab
    Bo`limi:  Maktab hayotidan
    Bizning maktabimizda 2016-2017 yilda obodonlashtirish ishlari o'tkazildi.  

    Ma`lumot joylangan vaqt:  17-03-2017, 14:19   |   Muallif:  26-maktab
    Bo`limi:  Maktab hayotidan
    navroz-Yuldosheva2.swf [211,4 Kb] (cкачиваний: 4)navroz-Yuldosheva2.swf [211,4 Kb] (cкачиваний: 4)
    Ma`lumot joylangan vaqt:  24-02-2017, 09:32   |   Muallif:  26-maktab
    Bo`limi:  Maktab hayotidan
     Toshpulatova Gulnoza o`zining 6-sinf o`quvchilari bilan birgalikda matematika fanidan ochiq dars o`tkazdi.
     
    Ma`lumot joylangan vaqt:  17-02-2017, 11:05   |   Muallif:  26-maktab
    Ma`lumot joylangan vaqt:  6-02-2017, 13:38   |   Muallif:  26-maktab
    Bo`limi:  Maktab hayotidan
    MAKTABDA IQTISODIY TA’LIM (maktabning Iqtisodiy bilim asoslari fani o`qituvchis Xalq ta`limi a`lochisi Shavqiddin Ochilov )
    Ma`lumot joylangan vaqt:  13-03-2016, 11:00   |   Muallif:  26-maktab
    Bo`limi:  Maktab hayotidan
    "Ko’chat ekib bog’ yarat” umumxalq hasharidan lavhalar
     

     

    Ma`lumot joylangan vaqt:  15-04-2015, 13:29   |   Muallif:  26-maktab ma`muryati
    Bo`limi:  Maktab hayotidan

    Баркамол авлодни тарбиялаш

     директорига ҳар жиҳатдан боғлиқ

     

    Тараққиётимиз тақдирини маънавий жиҳатдан етук, маънавияти юксак даражада ривожланган одамлар ҳал қилади. Ақлий заковат, рухий, маънавий камолот, инсофу- диёнат, меҳр оқибат, булар маърифатли инсонниг фазилатларидир. Ана шу фазилатни болалар, ўсмирлар, ёшларимизда шакллантириш олимлар, зиёлилар, ўқитувчи ва мураббийлар зиммасига юкланади. Биз келажаги буюк давлатни барпо этмоқчи эканмиз, энг аввало, ҳар тамонлама ривожланган, баркамол, Ватанга фидоий инсонни тарбиялашимиз зарур. Бу жараёнда эришилган ютуқлар, аниқланган муаммолар, уларни ҳал этиш омиллари, ривожланиш босқичларини тўғри белгилаб олишнинг аҳамияти катта.

     Мен раҳбарлик қилаётган Қизилтепа туманидаги 26 умумий ўрта таълим мактаби      ўқувчига мўлжалланган бўлиб 1984 йили ўз фаолиятини бошлаган.

    Айни пайтда мактабимизда 840 нафар ўқувчи таълим тарбия олмоқда, педагогик жамоамиз фидоий, билимли ва тажрибали 90 нафар ўқитувчидан иборат. Мактабимизнинг кимё, физика, биология, маънавият, информатика, тарих, география, инглиз тили, рус тили, бошланғич таълим ва меҳнат таълими кабенетлари,           та синф хонаси, спорт зали, ошхонаси замонавий талаблар асосида жиҳозланган. 2004 йили мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури доирасида таъмирланди. Мактаб жамоаси "Йилнинг энг яхши мактаби”, "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси ” кўрик танловлари, билимлар беллашуви ва фан олимпиадаларида муносиб иштирок этиб келмоқда. Педагогик жамоамизда ҳар бир ўқувчида маълум бир қобилиятни аниқлаш ва ривожлантириш асосий вазифа ҳисобланади. Эришилаётган ютуқларда жамоанинг фазилатлари, ҳал қилинмаган муаммо, камчиликларда эса нуқсонлари  намоён бўлади. Мактабда "Таълим тўғрисида”ги қонун, кадрлар тайёрлаш миллий дастури, мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммилий дастури ва таълимга оид бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида 10 та шўъба фаолият кўрсатади.

    Мактабда таълим сифатини ошириши ва такомиллаштириши бевосита методбирлашмалар фаолиятини намунали ва жонли ташкил этиш билан узвий боғлиқ. Нигора Рахимова қилаётган хорижий тиллар услубий бирлашмаси ўқитувчилари ўз ҳамкасбларига ўрнак бўлаётганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Маскур услубий бирлашмаси фаоллари томонидан фан ойлиги натижаларига кўра туман семинари учун тайёрланган "Очиқ дарс” ва тадбир юқори баҳоланди ва ХТМФМТТЭБ фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. Ушбу услубий бирлашма ишлари Ёшлар телеканали ходимлари томонидан "Қишлоқдаги тенгдошим” телекўрсатувига намуна сифатида намойиш қилинди.

    2013 -2014 ўқув йилида 8 "Г” синф ўқувчиси Жўрақулов Дилшодбек "Билимлар беллашуви” туман босқичида 1 ўрин эгаллади ва вилоят босқичида фахрли 3 ўринни эгаллади.

    Иқтисодий билим асослари фани ўқитувчиси  Очилов Шавқиддиннинг "Иқтисодий билим асослари дарсларида иқтисодий масалалар, машқлар, тестларни ечиш методикаси” номли методик қўлланмаси, география фани ўқитувчиси Норбегим Исмоилованинг "География дарсларида амалий машғулотлардан фойдаланиш” усули бўйича методик тавсияси, инглиз тили ўқитувчиси Дилбар Сайфуллаеванинг "Сrossword” усули бўйича методик тавсияси, бошланғич синф ўқитувчиси Дилшод Боймуродовнинг "2х2=5” усули бўйича методик тавсиялари вилоят миқёсида оммалаштирилган. "Келажак мактаби” лойиҳасини яратишдан бош мақсад баркамол шахсни тарбиялашдаги барча воситалардан унумли фойдаланишдир. Баркамол шахс ким у қандай сифатларга эга бўлмоғи бу сифатлар қайси йиллар билан таркиб топмоғи зарур деган ҳақли савол туғилади. Бизнинг баркамол шахс ўзида юксак маънавий ахлоқий сифатларни, нафосатлиликни, экалогик маданиятни, жисмоний соғломликни, иқтисодий билимдонликни, меҳнат севарлик каби ижобий сифатларни ўзида жамулжам қилганлиги билан ажралиб туради. Ноёб қобилиятли, иқтидорли ва истеъдодли ўқувчиларни тарбиялаш мақсадида "Умид ниҳоллари”, "Сиз тарихни биласизми”, "Шунқорлар”, "Санамжон”, "Энг фаол синф”, "Энг фаол ўқувчи” каби турли кўрик танловлар ўтказиш кўзда тутилган.

    Мактабимизнинг 8 "А” синф ўқувчиси Наимова Зарина "Сўз сеҳри” иншолар танлови туман босқичида 1 ўринни вилоят босқичида ҳам фахрли 1 ўринни эгаллади ва вилоят ХТБ нинг махсус дипломи билан тақдирланди. А. Навоий ҳаёти ва ижоди бўйича ўтказилган расмлар танлови вилоят босқичида мактабнинг 6 "В” синф ўқувчиси Маҳмуддинов Амриддин 2 ўринни эгаллади.Якка кураш қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада 9 "В” синф ўқувчиси Ризоқулова Мунира 1 ўринни эгаллади.

    Лойиҳанинг мақсади. Келажакда менинг мактабим ўқитувчи ва ўқувчилари замон талабларига жавоб бера оладиган юқори салоҳиятли кадрлар бўлиб етишишига ҳаракат қиламиз.

    Ватанимизнинг равнақи учун ҳисса қўша оладиган жаҳон ҳамжамиятида мен ўзбекман деб ғурурланадиган комил инсонларни тарбиялаш.

    Барча фанлардан билимдон, зукко, интеллектуал салоҳиятли, мустақил фикрлай оладиган, компъютер технаголияларини мукаммал биладиган кадрларни тайёрлаш.

    Лойиҳанинг вазифалари

    Ўқувчилар билим самарадорлигини ошириши учун кўргазмали қуроллар асосида, замонавий техналогиялардан фойдаланган ҳолда дарсларни ташкил этиш. Ўқувчиларни фан ва спорт тўгаракларига жалб этиш. Билимлар беллашуви, фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар билан якка тартибдаги қўшимча машғулотларни кучайтириш, шунингдек, касбга йўналтириб ҳаётга тайёрлаб бориш.

     

    Лойиҳани амалга ошириш йўллари

    - ҳар бир синф хонаси компьютер проектор ДВД каби техника воситалари билан таъминланади.

    Электрон дарсликлардан фойдаланиш учун шароит яратилади.

    • мактаб ўқувчилар билимида пайдо бўлган бўшликларни фанлар кесимида аниқлаб, коррекцион гуруҳларда қўшимча дарслар ташкил этилади.
    • Мактабимиз Тошработ қишлоғида жойлашган мавсумий (баҳор, ёз, куз,) ташқи муҳитда, очиқ ҳавода амалиёт билан боғлаб дарс ўтиш, саёҳат дарслари ташкил этилади.
    • Мактаб, коллеж ва корхоналар ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади, шартномалар тайёрланади.
    • Мактабимиз ўқитувчи ва ўқувчилари умумҳашар кунларида яқиндан ёрдам беради. Шунингдек, байрам кунлари бадиий чиқишлар ва тадбирлар билан хизмат кўрсатади.
    • Меҳнат дарсларида ўғил болаларни чилангарлик, дурадгорлик касбига тайёрлаш, қиз болаларни тикувчилик, тўқувчилик, зардўзлик касбларига тайёрланади.

                                              Кутиладиган натижа:

    Чет тиллар йўналишида 2 та рус тили 2 та инглиз тили кабинетида лингафон ускуналари ўрнатилади.

    АКТ йўналишида 2 та кластер синфи ташкил этилади.

    Фермер хўжаликлари билан шартномалар тузилади ва 1 га ер олинади. Мактаб ўқитувчи ва ишчи хизматчилари кучи билан майда деҳқончилик қилинади. Топилган маблағ мактабнинг ҳисоб рақамида ижтимоий муҳтож ўқитувчиларни рағбатлантириш, мактаб моддий техника базасини бойитишга ишлатилади.

    Лойиҳа 2014 2019 йиллар давомида амалга оширилади.

    Биринчи босқич 2014 2015 йилларда бажариши керак бўлган вазифалар кенг жамоатчилик орасида кенг тақсимланади ўқувчилар ва ота оналар жамоасига етказилади.

    Фермер хўжаликлари билан шартномалар тузилиб, юридик хужжатлар расмийлаштирилади.

    Иккинчи босқич 2015 2017 йилларда барча фан кабинетлари тўлиқ техник воситалар ва кўргазмали қуроллар асосида жиҳозланади.таълим сифати ва ўқувчиларнинг билим даражаси доимий мониторинг йўлга қўйилади.

    Учинчи босқич 2017 2019 йилларга тўғри келиб, ўқувчилар билим олиш даражаси юқори даражага ўтирилади. Ўз устида ишлаш кўникмаси ривожлантирилади.

    Лойиҳада кўзда тутилган барча мақсад ва вазифаларни таҳлил қилиш, тасниф бериш, иштирок этилганларни тақдирлашга алоҳида эътибор қаратилади. Натижада таълим сифати ва мазмуни ошиб, кўзланган натижага эришилади.

     

     

    Фойдаланган адабиётлар

    1. И.А.Каримов Юксак маънавият енгилмас куч "Маънавият” 2008.
    2. Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида” қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастури.
    3. Р.Ш. Ахлиддинов мактабни бошқариш санъати "Фан” 2006.